Тошкентнинг Тарас Шевченко ва Нукус кўчалари чорраҳасида 23 март, чоршанба куни Chevrolet Captiva ва Nissan Altima автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса жойидан олинган фотосуратлар Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида эълон қилинган.
Тўқнашув натижасида давлат рақами 01 S 653 UA бўлган Nissan йўл ёқасидаги панжарага бориб урилган, давлат рақами 01 809 OAA бўлган Captiva эса ағдарилиб кетган. Ҳодиса айнан қандай рўй бергани аниқ эмас, жабрланувчилар ҳақида батафсил ахборот йўқ.
Аввалроқ Тошкентнинг «Бодомзор» маҳалласида Chevrolet Captiva иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)