Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳрида мавжуд трамвай йўлларини демонтаж қилиш ишлари давом этмоқда. «Газета.uz»нинг хабар беришича, «Тошкент» вокзали билан Тараққиёт кўчаси (собиқ ТошМИ) оралиғидаги бўлак бузиб ташланаётган трамвай йўлларининг навбатдагиси бўлди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Хабар беришларича, 23 март, чоршанба куни оқшомда трамвай симлари олиб ташланган, 24 март куни эрталабдан эса вокзал олдидаги Туркистон кўчасидан ўтган релсларни олиб ташлашга тайёргарлик бошланган эди.

Кичик ҳалқа йўли бўйлаб Темирйўл музейидан эски ТошМИга қадар чўзилган бу трамвай йўли бўлаги 2011 йилда қурилган эди. Шаҳардаги энг талабгир ҳисобланган 13-трамвай йўлининг вокзалдан ТТЗ даҳасига қадар бўлган қисми қисқартирилганидан сўнг, шаҳар маъмурияти Тараққиёт кўчасидан Янгиобод (Роҳат) даҳасига қадар давом этувчи янги трамвай йўли қурилиши ҳақида маълум қилганди. Бироқ кейинроқ бу режадан воз кечилгани маълум бўлди.

«Газета.uz» маълумотларига кўра, 1 апрелдан 12-трамвай йўналиши («Беруний» метроси — «Ибн Сино» — «Бешқайрағоч») ёпилиши мумкин. «Газета.uz»нинг «Тошшаҳартрансхизмат», «Тошкент трамвайи» компанияларидаги манбалари, трамвай ҳайдовчилари, депо ходимлари, диспетчерларга асосланиб хабар беришича, Қўйлиқ-6 даҳасидан «Тошкент» вокзалига қатновчи 26-трамвай йўналиши ҳам ёпилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар