Ўзбекистон Республикасининг Бельгия қироллигидаги элчихонаси маълумотларига қараганда, 23 март ҳолатига кўра, Брюссель шаҳрида содир бўлган қатор портлашлар оқибатида қурбон бўлган ва жароҳатланганлар рўйхатида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бельгияликлар қироли Филиппга ҳамдардлик мактуби йўллагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)