Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бельгияликлар қироли Филиппга кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Брюссель шаҳридаги террорчилик ҳаракатлари муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)