«Тошкент» автовокзали реконструкция мақсадида ёпилган, деб ёзади «Даракчи.uz» Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи ўринбосари Тоҳир Жамолхўжаевга таяниб.
«‘Тошкент’ автовокзали айни пайтда ҳақиқатан ҳам ёпиқ, аммо бу унинг иши тўлиқ тўхтатилди, дегани эмас, балки бу шунчаки реконструкциядир. Унинг биноси капитал таъмир талаб қилиб қолган эди. Ички ҳужжатларга мувофиқ, автовокзал фаолиятида беш ойлик танаффус режалаштирилган», — деди Тоҳир Жамолхўжаев.
Унинг сўзларига кўра, йўловчиларга қулайлик яратиш ва машиналар тўхтаб туриб қолмаслиги олдини олиш мақсадида автостанция вақтинчалик Абу Сахий бозори ёнидаги ҳудудга кўчирилган. Шу билан бирга, йўл ҳақи аввалгича қолди.
Изоҳ (0)