Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Рен-ТВ» телеканалига берган интервьюсида Сурия ҳудудида туркиялик ҳарбий хизматчилар борлигини маълум қилди, деб ёзади Meduza.
«Бизнинг маълумотларга кўра, улар аллақачон Сурия ҳудудида чегарадан юзлаб метр ичкарига жойлашиб олишни бошлаган», — деди у.
Лавров аниқлик киритишича, Туркия суриялик курдлар жойлашган нуқталарнинг мустаҳкамланишига қарши чиқиб, «Сурия ҳудудида қандайдир хавфсизлик зоналарини яратиш учун суверен ҳуқуқи борлигини даъво қила бошлаган».
Шу интервьюнинг ўзида Лавров Сурия ҳукумати АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг ИШИДга қарши операциясини ўз суверенитетининг бузилиши деб ҳисобламаслигини, чунки, коалиция ўз ҳаракатларини Россия билан мувофиқлаштиришини айтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)