Испаниянинг Понтеведра провинцияси, А-Гуарда муниципалитети яқинида бир неча ҳаваскор велосипедчилар йўлтанламас билан тўқнашувдан сўнг турли даражада жароҳат олди. Улардан бири ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса 12 март, шанба куни, маҳаллий вақт соат 11 да содир бўлди. 50 ёшли Хосе Антонио 20 нафар велосипедчидан иборат гуруҳни қувиб ўтаётган ва 87 ёшли қария томонидан бошқарилаётган жип ғилдираклари остида қолди. Пойгачи олинган жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмди. Яна икки нафар велосипедчининг ҳолати ўта оғир, етти нафар ҳаваскор эса турли даражада яраланган.
Жип ҳайдовчиси аввал ҳодиса жойини тарк этган, бироқ 1,5 километр йўл босиб, машинани тўхтатган ва полицияни чақирган. Унинг қонида алкоголь ёки наркотик излари топилмаган.
Изоҳ (0)