Россия мудофаа вазирлиги Сурия қуролли кучларининг МиГ-21 қирувчи самолёти ҳалокатга учраганини тасдиқлади, дея хабар бермоқда «РБК» Сурия ҳудудида душман томонларни яраштириш марказининг мудофаа вазирлиги сайтига жойланган баёнотига таяниб.
Ҳаво ҳудудини назорат қилиш мақсадида парвозни амалга ошираётган МиГ-21 қирувчиси 12 март куни Суриянинг Хама провинциясидаги Кафер-Нбуда аҳоли пункти ҳудудида уриб туширилган.
Sputnik агентлиги маълумотларига кўра, самолёт кабинасида икки учувчи бўлган. Улардан бири катапульта қилишга уриниш чоғида ўлдирилган, иккинчиси эса Сурия армияси назорати остидаги ҳудудга эсон-омон катапульта қилган.
Сурия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, жангарилар самолётни у ҳарбий базага қўнаётган вақтида нишонга олган. Шу тариқа, ҳукумат томони фикрича, қуролли гуруҳлар ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битим шартларини бузган.
Изоҳ (0)