Рублнинг ўсиши тезлашди, евро 28 декабрдан буён биринчи марта 78 рублдан арзонлашди, шу тариқа, у жаҳон бозорида нефть нархининг ўсишига реакция кўрсатди, деб ёзади «Интерфакс».
Москва вақти билан 9 март 18:01 (Тошкент вақти билан 20:01)да евро 77,84 рублгача пасайди, бу аввалги ёпилиш вақтидаги кўрсаткичдан 0,9 рублга камроқдир. Шу билан бирга, доллар 71,01 рублгача тушди, бу аввалги ёпилиш чоғидагидан 46 тийинга камроқ демакдир.
Рубль ўсишига нефть нархи баландлашуви таъсир қилмоқда. Brent ва WTI эталон маркаларидаги нефть савдолар чоғида 1,7 фоизга қимматлашиб, баррелига тегишли равишда 40 доллар ва 37 доллардан сотилмоқда.
Изоҳ (0)