Кубада Зика безгагига чалиниш билан боғлиқ учинчи ҳолат қайд этилди. Вирус мамлакатга Венесуэладан қайтган кубаликда аниқланган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, кубалик оролга 1 март куни қайтган ва ўша куннинг ўзида унда Зика билан хасталаниш аломатлари сезилган. Касалхонага ётқизилган беморда 7 март куни олинган таҳлиллар шифокорлар гумонини тасдиқлади.
Ўтган ҳафтада Кубага аспирантурада таҳсил олиш учун келган венесуэлалик талаба қиз ва Жанубий Америкадан қайтган маҳаллий ҳамширада касалликнинг илк ҳолатлари топилганди.
Изоҳ (0)