Бангладеш қирғоқлари яқинида қулаган Ан-26 самолёти экипажининг тўрт аъзосидан уч нафари ҳалок бўлган. Бу ҳақда Cox's Bazar Sadar Hospital касалхонаси мудири Ратан Чоудхри маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Экипажнинг тўрт аъзосидан уч нафари ҳалок бўлган, бир киши жароҳатланган. Уларнинг ёши 42 дан 50 гача бўлиб, қайси мамлакат фуқароси эканлиги аниқланмоқда. Бизга уларнинг украиналиклар эканлигини айтишди, бироқ бу узил-кесил тасдиқланмаган. Аммо улар европалик эканлигини аниқ айтиш мумкин», — дея таъкидлаган Чоудхри.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ан-26 самолёти экипаж аъзолари Украина фуқаролари эканлиги маълум қилинганди.
Изоҳ (0)