Air France авиакомпаниясининг Истанбулдан Парижга йўл олган AF 1891 рейси йўловчиси бўлган аёл қўл багажига болани яшириб, ҳаво кемаси бортига олиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 7 март, душанба куни рўй берган. Йўловчилардан бири ёнида учаётган аёл қўл багажи сифатида бортга олиб чиққан сумкада нимадир қимирлаётганини сезиб, бу ҳақда борт кузатувчиларига маълум қилади. Улар эса сумкадан бир—икки ёшлар чамасидаги болани топиб олади.
Аёл ва болакай самолёт салонининг олдига ўтказилди. Ҳаво кемаси бортига сумкага болани солиб олиб ўтишнинг қандай имкони бўлганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)