АҚШнинг Иллинойс штатидаги Розл шаҳарчаси полиция зобити капотида беш метрли дарахт билан ҳаракатланаётган автомобилга дуч келди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Машинани тўхтатган полициячи унда хавфсизлик ёстиқчалари чиқиб ётганига гувоҳ бўлди (бу дарахт билан тўқнашиш натижаси эканлиги эҳтимоли катта). Автомобилни бошқараётган 54 ёшли Мэрианн Кристи полициячига чиндан ҳам қаердадир дарахтга урилгани, аммо бу воқеа қаерда ва қандай рўй берганини эслолмаслигини билдирди.
Аёл маст ҳолатда машина ҳайдагани учун ҳибсга олинди, апрелда унинг суди бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)