Нигериянинг Лагос шаҳридаги ҳашаматли турар-жой комплексида қурилаётган бино қулаб тушиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодиса ёмғирлар мавсуми бошланган куннинг эртасига рўй берган. Бино Лагоснинг энг қиммат кўчмас мулки жойлашган, бадавлат нигерияликлар ҳамда хорижликлар орасида машҳур бўлган Лекки даҳасида қурилаётганди.
Қулаш сабаблари ҳозиргача маълум эмас, қутқарув операцияси давом этмоқда.
Изоҳ (0)