Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Россияда миллий шкала бўйича берилган рейтингларини бекор қилиш ва Россиядаги шўъбаси — «Мудис Интерфакс»ни ёпишга қарор қилди, деб ёзади «РБК».
Moody’s хабарида айтилишича, ушбу қарор Россияда миллий шкала бўйича рейтинглар бериш жараёнига таъсир қиладиган қонунчилик билан боғлиқ ўзгаришлар ва бошқа потенциал чекловлар туфайли қабул қилинган.
«Бу хусусан, Россия халқаро тадқиқотлар ассоциациясининг Moody’s глобал манбаларидан фойдаланиш имкониятини чеклайдиган, ташкилий ва операцион мустақилликка нисбатан талаблардир», — дейилади халқаро агентлик релизида.
2017 йилда кучга кирадиган қонунга кўра, хорижий рейтинг агентликлари Россияда филиаллари орқали ишлаб, халқаро рейтингларни тақдим этиши ёки Россияда шўъба корхонасини очиб, Россия қонунчилигининг янги талабларига риоя қилган ҳолда, миллий шкала бўйича рейтинглар бериши мумкин.
Изоҳ (0)