Украиналик депутат Владимир Парасюк Львовдаги Россия консулхонаси яқинида украиналик Надежда Савченкони қўллаб-қувватлаб ўтказилаётган акция чоғида Россия байроғини топтаб ташлади, дея хабар бермоқда Meduza.
Парасюкнинг айтишича, у байроқни консулхонадан юлиб олган.
Надежда Савченкони қўллаб-қувватлашга қаратилган акция Киевда ҳам бўлиб ўтди. Активистлар Россия элчихонаси биносига йод солинган бир нечта идишларни улоқтирди.
Надежда Савченко 2014 йил июлида Донбассдаги низолар чоғида «ВГТРК» (Бутунроссия давлат телевизион ва радиоузатув компанияси) ходимлари Игорь Корнелюк ва Антон Волошин ўлимига алоқадорликда айбланмоқда. Айбловчи томон фикрича, украиналик ҳарбий хизматчи аёл отишмани нишонга тўғрилаб турган. Савченко айбловларни рад этмоқда. Россия прокуратураси уни 23 йиллик қамоққа ҳукм қилишни сўради. Ҳукм 2016 йил 21 мартда ўқиб эшиттирилади.
Изоҳ (0)