КХДР яқин масофага парвоз қилувчи иккита ракетани учирди, дея хабар бермоқда «Интерфакс»Жанубий Корея мудофаа вазирлигига таяниб.
Парвоз Тошкент вақти билан 10 март куни 01:20 да Хванхэ-Пукто провинциясидан Япон денгизига қарата амалга оширилган. Ракеталар КХДР ҳудудидаги Вонсан портидан шимоли-шарққа қулаган.
Yonhap агентлиги манбаларига кўра, ракеталар тахминан 500 километр масофага учган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР АҚШ ва Жанубий Корея томонидан Key Resolve ва Foal Eagle ҳарбий ўқув машғулотларининг бошланишига жавобан уларга огоҳлантирувчи ядровий зарбалар билан таҳдид қилган эди.
Изоҳ (0)