Буюк Британия полицияси Лондоннинг Хитроу аэропортида бўм-бўш йўловчи Boeing 747 самолёти кабинасига кириб, ичкаридан беркитиб олган кимсани қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
The Times маълумотига кўра, ҳуқуқбузар British Airways авиакомпанияси самолётига чиқаётганида пайқаб қолинган. Ҳодиса жойига келган аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари уни ҳаво кемаси бортидан чиқариб юборолмади, чунки у учувчилар кабинаси эшигини ёпиб олганди. Эшиклар ўқ ўтмас бўлгани, ҳатто портлашни ҳам кўтара олишини инобатга олиб, ўт ўчирувчиларни ёрдамга чақириш ва улар кўмагида эшикни очишга тўғри келди.
Нашрнинг билдиришича, ҳуқуқбузар 38 ёшли португалиялик Луис Педру Вердаска душ Сантуш Кошта бўлиб чиқди. Ҳозирда қўлга олинган ва ҳаво кемаси бортига ноқонуний киришда айбланаётган эркак Лондон қамоқхоналаридан бирида суд бўлишини кутмоқда. Уни бундай ҳаракатга нима ундагани ҳозирча номаълум, бироқ теракт версияси кўриб чиқилмаётгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)