АҚШнинг Жоржия штати, Атланта шаҳридаги ётоқхонада рўй берган ёнғинда олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ётоқхонада яқинда қамоқхонадан қайтган ёки гиёҳвандлар реабилитация марказларини тарк этган кишилар истиқомат қилган. Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига келганида бино ўт ичида қолганди. Алангаланиш сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Ётоқхонада захира чиқиш эшиги бўлмаган, бу эса одамлар эвакуация қилинишини қийинлаштирган. Қурбонлардан камида бир нафари аёл эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)