8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами тўлиқ Қуёш тутилиши билан якунланади. Бу ҳақда астроном, Россиядаги Санкт-Петербург планетарийси маърузачиси Мария Боруха маълум қилди, дея хабар беради «Вести».
Қуёш тутилиши Қуёш, Ой ва Ер деярли бир нуқтада турганда рўй беради. Тўлиқ тутилиш учун эса Ой сояси Ер юзасига етиши, унинг гардиши эса Қуёш гардишини буткул қоплаши талаб этилади.
Шундай ҳолатни дунё вақти бўйича 9 март, 00 соат, 16 дақиқа ўтганда кузатиш мумкин. Қуёш Тинч океанидан туриб кузатганда тўрт дақиқадан кўпроқ, қуруқликда эса бундан бир дақиқа камроқ Ой томонидан беркилади. Унинг аҳамиятли жиҳати шундаки, тўлиқ тутилиш вақтида ўта ҳароратли қатламлар — Қуёш тожини кузатиш мумкин.
Изоҳ (0)