Жанубий Корея расмийлари Россия билан ҳамкорликдаги «Ражин—Ҳасан» транспорт лойиҳасини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида Россиядан КХДР орқали Жанубий Корея ва Хитойга кўмир етказиб берилар эди. Шимолий Кореяга нисбатан янги халқаро санкциялар жорий этилгани туфайли Сеул лойиҳани бир томонлама тўхтатишга қарор қилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)