Лаосда номаълум жиноятчилар томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида бир нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлди, яна уч нафар хитойлик жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳужум 1 март, сешанба куни кечки пайт Луангхабанг провинциясида содир этилгани, Хитой инвестицион компанияси ходимларига қарши қаратилгани билдирилмоқда.
Бу Лаосда Хитой фуқароларига нисбатан уюштирилган илк ҳужум эмас. Январь ойида Сайсомбун провинциясида номаълум кимсалар ҳужуми туфайли икки нафар хитойлик нобуд бўлган, бир киши яраланганди.
Изоҳ (0)