Германияга жорий йил февралида келган қочоқлар сони ўтган ойга нисбатан сезиларли равишда камайган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
DPA маълумотларига кўра, мамлакатга февралда 61 428 нафар қочоқ келган, январда эса бу кўрсаткич 91,5 минг кишидан зиёд бўлган.
Аввалгидек, бошпана сўраганларнинг аксари Баварияга боргани қайд этилган: бу ерда февраль ойида 41 мингга яқин қочоқ рўйхатдан ўтган (январь ойида салкам 75 минг киши).
Изоҳ (0)