Лондон дунёдаги мегаполислар ичида юқори малакали ходимлар учун энг кўп иш ўринларини яратди, дея хабар бермоқда «РБК». Бунгача ушбу кўрсаткич бўйича Нью-Йорк етакчилик қиларди.
Deloitte аудиторлик компанияси маълумотларига кўра, юқори малакали кадрлар учун иш ўринлари сони Лондонда 2013 йилдан буён 235 мингтага ўсди ва 1,71 миллионтани ташкил қилди. Нью-Йоркда эса юқори малакали мутахассислар иш ўринлари сони 1,16 миллионтага тенг.
Учинчи ўринни 0,63 миллионта иш ўрни билан Париж банд этди. Рўйхатни Токио, Гонконг, Сингапур ва Сидней давом эттирди.
Изоҳ (0)