КХДР ҳарбий саноати лазер орқали мўлжалга олувчи янги танкка қарши ракета мажмуасини ишлаб чиқди. Полигонда Bulsae-3 мажмуасидан ўқ узиб, мамлакат раҳбари Ким Чен Инга намойиш қилинди. Бу ҳақда «Naenara.com.kp» хабар бермоқда.
Мажмуа мўлжалга олишнинг лазерли тизимига эга ракета билан жиҳозланган бўлиб, у комбинацияланган зирҳли ҳимояга эга замонавий танкларни нишонга ура олади.
Россиянинг таниқли ҳарбий блогида айтилишича, Bulsae-3 Bulsae-2 танкка қарши ракета мажмуасининг такомиллаштирилган варианти ҳисобланади, у эса ўз навбатида Собиқ иттифоқнинг 9К111 «Фагот» мажмуаси асосида яратилган.
Изоҳ (0)