Таэквондо бўйича энг оғир вазндаги спортчилар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Дмитрий Шокин Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган тест турнирида муваффақиятли иштирок этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди, деб хабар қилади Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Олимпиадага йўлланма олган таэквондочилар ўртасида ташкил этилган ушбу мусобақада Дмитрий Шокин барча рақибларини мағлубиятга учратиб, ўз вазнида тенгсиз эканлигини амалда яна бир марта исботлади.
Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Шокин 2015 йил декабрида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди. Шокин Ўзбекистон тарихида таэквондо WTF бўйича илк жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Изоҳ (0)