«Аякс», «Милан», «Ювентус», «Барселона», «Интер» ва «Тоттенхэм» каби клубларда тўп сурган нидерландиялик собиқ футболчи Эдгар Давидс тушлигини бошпанасиз киши билан баҳам кўрди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» ҳикоя қилди.
«Тушлигингни бунга кўпроқ муҳтож бўлган нотаниш билан баҳам кўришнинг ҳеч бир ёмон жойи йўқ. Иккимизни бир қараганда пайқаш қийин бўлган нарса — Туринга бўлган муҳаббат бирлаштириб турибди», — дея ижтимоий тармоқлардан бирида жойлаштирилган мазкур фотога изоҳ берган Давидс.
Изоҳ (0)