Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Коинотга парвоз этишни истаган америкаликлардан рекорд миқдордаги талабномалар олинди. Бу ҳақда NASA директори Чарльз Болден маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: NASA

Фото: NASA

«Астронавтлар отрядига қабул қилиниш истагидаги 18,2 мингдан зиёд кишидан талабнома олинди. Бу охирги бор шундай танлов ўтказилган 2012 йилга нисбатан деярли уч баробар кўп. Бу бежиз эмас, чунки улардан кимдир Марсга қадам босган илк инсон бўлиши мумкин», — дея таъкидлаган Болден.

Талабномалар қабул қилиниши ўтган йилнинг 14 декабрида бошланди ва 18 февраль куни якунига етди. Уларнинг барчаси синчиклаб ўрганилади ва келгуси йил ўрталарида махсус комиссия астронавтликка номзод бўлишига имкон бериладиган 8—14 кишининг номини эълон қилади.

Янги отрядга учувчилар, муҳандислар, олимлар ва шифокорларнинг қабул қилиниш эҳтимоли юқори эканлиги билдирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов