19 февраль, жума куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқот ўзбек томони ташаббуси билан ўтказилди. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбат чоғида бўлажак олий ва юқори даражадаги Россия—Ўзбекистон учрашувига тайёргарлик муҳокама этилди. Шунингдек, икки томонлама ва халқаро доирадаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)