Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Марокаш махсус хизматлари террорчи гуруҳнинг 10 нафар аъзосини қўлга олди ва улар томонидан 19 февраль, жума куни амалга оширилиши режалаштирилган терактга чек қўйди. Бу ҳақда мамлакат суд текширувлари марказий бюроси директори Абдулҳақ Хиём маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: «Вести»

Фото: «Вести»

Хиёмнинг таъкидлашича, қўлга олинган гуруҳни «ҳақиқий каллакесарлар тўдаси» сифатида баҳолаш мумкин. Маълумотларга кўра, терактни портловчи қурилма жойлаштирилган автомобилдан фойдаланган ҳолда 16 ёшли ўсмир амалга ошириши лозим бўлган. Гуруҳ аъзолари эса давлат муассасалари, фуқаролар ва ҳарбийларга ҳужум уюштиришни мўлжаллаган.

Мамлакатнинг айнан қайси шаҳрида теракт амалга оширилиши режалаштирилганига аниқлик киритилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди