Мексика расмийлари томонидан шу йил январь ойида қайта қўлга олинган «Синалоа» наркокартели етакчиси Хоакин Гусманнинг турмуш ўртоғи Эмма Коронел эрининг ҳаётидан хавотирда эканлигини билдирган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Унинг ҳаётидан хавфсирамоқдаман. Яхши овқатланаётганлиги ёки йўқлигини билмайман. Умуман, унинг қандай вазиятда эканлигини билмаймиз, чунки у билан учрашолганимиз йўқ. Хоакинни ўтган йил ёзида амалга оширган қочуви учун тавбасига таянтиришмоқда. Уни доимо кузатишади, кун-тун, ухлагани қўйишмайди» — дея таъкидлаган наркобароннинг 26 ёшли рафиқаси Telemundo телеканалига берган интервьюсида.
Январь охирида суд Гусманга нисбатан «шафқатсиз ва таҳқирловчи» ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида ҳукм чиқарди.
Изоҳ (0)