АҚШ қонун чиқарувчилари террорчи Саид Фаруқга тегишли iPhone 5c телефонини бузиш масаласида юзага келган баҳс туфайли Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директори Жеймс Коми ва Apple раҳбари Тим Кукни Конгрессдаги эшитувларга таклиф этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эшитув Конгресс вакиллар палатасининг энергетика ва савдо қўмитасида бўлиб ўтади. Таклифнома матнига кўра, Коми ва Кукдан «Конгресс ҳамда АҚШ халқига баҳс моҳияти, келгусида нима қилмоқчи эканликларини тушунтириб бериш» сўралади. Эшитувлар «шахсий ахборот ва миллий хавфсизлик»ка тааллуқли бўлиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни АҚШ суди Apple’дан Саид Фаруқнинг мобил ускунаси маълумотларини ололмаётган ФҚБ ходимларига махсус дастурий таъминот тақдим этишни талаб қилди. Apple раҳбарияти эса бунга жавобан смартфонлардаги манбаларнинг шифрланиши масаласи судда эмас, АҚШ Конгрессида кўрилиши лозимлигини билдирган.
Изоҳ (0)