Google Translate компьютер таржимони хизматидан фойдаланувчилар учун қирғиз тилидаги миллионга яқин сўзлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда «Қирғиз википедиячилар ҳаракати» лойиҳаси бошлиғи берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Google Translate сайтидаги сўнгги янгиланишдан кейин фойдаланувчилар илк бор қирғиз, корсика, курд ва яна ўнта янги тилдан фойдаланиши мумкин. Шундай қилиб, таржимон хизмати жами 103 та тилни тушунадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Google Translate онлайн таржима хизматида ўзбек тили 2014 йилнинг декабрида пайдо бўлганди.
Изоҳ (0)