Американинг Apple компанияси 12 миллиард долларлик облигацияларини тарқатди, дея хабар бермоқда «Интерфакс». Бу АҚШда шу йил корпоратив бондлар томонидан жойланган облигациялар ҳажми бўйича иккинчи бўлди.
Apple облигациялари тўққизта қисмга бўлинган, уларнинг энг «узуни» 30 йил давомида муомалада бўлади. Қимматбаҳо қоғозлар тарқатилишидан тушган киримни компания акциядорларни рағбатлантиришга, шунингдек, умумий мақсадларга, жумладан активлар сотиб олиш ва қарзларни тўлашга йўналтирмоқчи.
Хусусан, Apple 2,5 миллиард долларлик 30 йиллик бондларни сотди, уларнинг даромадлилиги US Tresuries’ни 2,05 фоизга ортда қолдирди.
Шу билан бирга, компания 1,5 миллиард долларлик етти йиллик «яшил бондлар»ни тарқатди.
Изоҳ (0)