АҚШнинг Buzzfeed сайти Fast Company журналининг 16 февраль, сешанба куни эълон қилинган инновацион компаниялар рейтингини бошқарди. Нашрнинг таъкидлашича, Buzzfeed «бутун дунёда медиа ҳақидаги тасаввурларни буткул ўзгартириб юборганлиги учун» рўйхатда биринчи ўринни эгаллаган. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ҳозирда Buzzfeed аудиторияси фақат АҚШнинг ўзида ойига 80 миллион фойдаланувчидан иборат бўлиб, компания 1,2 миллиард доллар баҳоланмоқда. Бир неча тилларда, жумладан, француз, испан, немис, португал, япон ва рус тилларида чиқади, дунёнинг 11 мамлакати учун алоҳида сайтлар очган.
Fast Company рейтингига бошқа медиа ва технологик компаниялар —Facebook, Amazon, Uber, Netflix, Apple ва Alphabet ҳам кирди. 2014 йили рўйхатдан Alibaba, Instagram, IndiGo, Virgin America ва Slack ўрин олганди.
Изоҳ (0)