Ҳиндистоннинг Ringing Bells компанияси 500 рупия (7 доллар)лик смартфон чиқаради, дея хабар бермоқда Mashable. Қурилма мамлакатдаги энг арзон смартфонга айланади, унинг матбуот учун тақдимоти бугун, 17 февраль куни бўлиб ўтади.
Гаджет Freedom 251 деб номланган бўлиб, 3G модели билан жиҳозланган. Қолган хусусиятлари ҳақида хабар берилмаяпти.
Қурилмани ишлаб чиқаришга чет элдан келтирилган бутловчи қисмлар жалб этилади, бироқ смартфон «Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган» давлат дастури доирасида мамлакат ҳудудида йиғилади.
Айни пайтда Ҳиндистондаги энг арзон смартфонларни 1500 рупия (22 доллар)дан 2000 рупия (29 доллар)гача бўлган нархда топиш мумкин.
Изоҳ (0)