Украина президенти Пётр Порошенко МДҲда эркин савдо зонаси яратиш тўғрисидаги келишувни Ўзбекистонга қўллаш бўйича баённомани ратификация қилишни белгилаб берган қонунни имзолади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ҳужжатга илова қилинган хатга мувофиқ, баённоманинг кучга кириши билан 2011 йил 18 октябрдаги Ўзбекистон ва Украина ўртасида имзоланган эркин савдо зонаси тўғрисидаги келишувнинг барча бандлари баённомада кўрсатилган шартлар инобатга олинган ҳолда амал қила бошлайди.
Эркин савдо зонаси тўғрисидаги баённомага кўра, Ўзбекистон Украина молларидан импорт ва экспорт божларини ундирмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йилнинг 8 октябрида Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон, Молдова ва Тожикистон эркин савдо зонаси яратиш борасида келишувга эришган эди.
Изоҳ (0)