Баҳрайн расмийлари 14 февраль, якшанба куни Ситра шаҳрида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларни ёритган тўрт нафар америкалик журналистни қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Reuters манбаларига кўра, қўлга олинганлар мамлакатга 11—12 февраль кунлари сайёҳ сифатида кириб келган, аммо Баҳрайн расмийлари махсус рухсатсиз журналистлик фаолияти билан шуғулланган. Улардан бири эса ниқоб тақиб, тартибсизликларда иштирок этган.
АҚШ Давлат департаменти мазкур ҳодисадан хабардорлигини маълум қилди, бироқ бунга изоҳ беришдан бош тортди.
Изоҳ (0)