Мисрнинг Синай яриморолида ҳалокатга учраган Россиянинг A321 самолёти «қора қути»сини ўрганиш Германияда давом эттирилади. Бу ҳақда Миср авиация вазирлигидаги манба маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Самолёт қулаган жойда топилган қурилма жиддий шикастланганди. Шундай бўлса-да, уни ўрганган экспертлар экипаж аъзоларининг гаплари ёзуви бирданига узилиб қолгани ва портлашга ўхшаш товуш эшитилганини қайд этган. Бироқ ёзувда айнан қандай товуш эшитилганини аниқлашнинг имкони бўлмади.
Германия A321 ҳалокатини ўрганишда иштирок этмоқда, чунки самолёт, жумладан, мазкур мамлакатда ҳам ишлаб чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ A321 самолётига тегишли барча бўлаклар Қоҳирага олиб келингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)