Тайвандаги зилзила қурбонлари сони 40 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ 37 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилинганди.
Ҳозирда қутқарувчилар қулаган бинолар остидан 100 дан зиёд кишини чиқариб олишга ҳаракат қилмоқда.
Тайнань шаҳрида вайроналар остида 60 соатдан зиёд қолиб кетган 8 ёшли қизалоқ қутқариб қолингани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)