Ҳиндистон жанубида қоплон маҳаллий мактаб биносига кириб, беш кишига жароҳат етказди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
«Биз давлат мактабидан қоплон тўсиқдан ошиб ўтиб, бинога киргани ва кимсасиз синф хоналарида юргани камералар орқали кузатилгани ҳақида хабар олдик», — дейилади табиатни ҳимоя қилиш хизмати хабарида.
Ҳодиса якшанба куни рўй бергани, мактабда ўқувчилар бўлмагани таъкидланмоқда. Беш нафар жабрланган орасидан бир киши жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Чақирув бўйича етиб келган табиатни ҳимоя қилиш хизмати ходимлари жониворга тинчлантирувчи укол қилиб, сўнг Баннергхат ҳайвонот боғига олиб кетган.
https://youtu.be/qxiCZVE4RDU
Изоҳ (0)