Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ҳарбийларининг Суриядаги операцияси масаласида мудофаа вазирлиги баёнотларига таянишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ҳарбий хизматчилар жўнатилиши ҳақидаги саволларни тегишли ташкилотларга бериш керак. Шунингдек, чечен спецнази ҳақида эмас, федерал бўлинмалар ҳақида гапириш лозим. Мудофаа вазирлиги Сурияда кимлар ва қачондан бери борлигини бир неча бор тушунтирган. Мен биринчи галда вазирликнинг тегишли баёнотларини асос қилиб олишни маслаҳат берган бўлардим», — дея таъкидлаган Песков Суриядаги чечен махсус бўлинмалари ҳақидаги саволга жавобан.
Изоҳ (0)