Саудия Арабистонида 8 февраль, душанба куни олий жазога ҳукм қилинган мисрлик маҳбуснинг боши танасидан жудо этилди. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.
Миср фуқароси Иброҳим Салмон наркотиклар савдоси билан шуғуллангани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган. Ҳукм мамлакат шимолидаги Табук шаҳрида ижро этилди: Иброҳим Салмоннинг боши қилич билан кесиб ташланди.
2016 йил бошидан бери Саудия Арабистонида 59 кишига нисбатан олий жазо амалга оширилди. Энг оммавий қатл 2 январда содир бўлди. Ўшанда 47 киши, жумладан, таниқли шиа уламоси Нимр ан-Нимр қатл этилганди.
Изоҳ (0)