Ҳиндистоннинг Веллуру шаҳридаги муҳандислик коллежи корпусларидан бирининг яқинига келиб тушган метеорит бир кишининг ўлимига сабаб бўлди. Эркак самовий жисм қурбонига айланган Ер юзидаги биринчи инсон бўлгани билдирилмоқда, дея хабар беради The Hindu.
Фалокатга метеорит тушиши туфайли рўй берган портлаш сабаб бўлди. Эркак ўқув муассасасида автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Ҳодиса жойи атрофида чуқур ҳосил бўлган, шунингдек, самовий жисм бўлаклари топилган.
Воқеа 6 февраль, шанба куни содир бўлган, бироқ ОАВ бунга орадан икки кун ўтибгина эътибор берган. Аввал ҳеч қачон Ерга келиб тушган метеоритлар (ёки бошқа шундай жисмлар) одам ўлимига сабаб бўлмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)