Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида КХДРнинг сунъий йўлдошли ракета учирмоқчи бўлаётганлиги юзасидан эътироз билдирганлигини баён қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Япония парламенти қуйи палатасининг бюджет ишлари бўйича қўмитасининг мажлисида иштирок этган вазир, эътироз хати Пекиндаги элчихона орқали юборилганлигини маълум қилди.

Давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар йўлга қўйилмаганлиги сабабли, Токиода КХДРнинг элчихонаси йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Япония қуролли кучлари Шимолий Корея томонидан баллистик ракета учирилиши эҳтимолига жавобан қуруқликдаги комплекслар ва ракетага қарши ҳимоя тизимига эга кемаларни жанговар ҳолатга келтирганлиги хабар қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи