Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остона бозорларига чиқиб, маҳсулотларнинг нархларини таққослади. Бу ҳақда у «Нур Отан» партиясининг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

«Мен бундан олдин атайлаб бозорга чиқдим. Остонанинг бир нечта бозорларини кўриб чиқдим. Мана асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари: мол гўшти ўтган йилнинг январь ойида 1470 тенге турган бўлса, ҳозир 1150 тенге. От гўшти ўшанда 1600 тенге, ҳозир – 1400; нон 108 тенге бўлган, 108 тенгелигича қолган. Сут 2015 йилда 199 тенге, ҳозир – 175 тенге; ёғ аввал 1500, бугун – 1300. Бу ерда бутун бир рўйхат бор, ҳаммасини айтиб ўтирмайман: макарон 257 тенге бўлган, ҳозир – 170. Картошка 96 тенге бўлган, ҳозир – 80 тенге. Яна нималарни кўпроқ истеъмол қиламиз? Карам 96 тенге бўлган, ҳозир – 107 тенге. Помидор 600 бўлган, ҳозир 850 тенге», — деди Назарбоев.

Давлат раҳбари, шунингдек, қурилиш материалларининг нархларига тўхталиб ўтди.

«Қозоғистоннинг ўзида ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулотлар қимматлашиши мумкин эмас. Четдан келтирилаётган нарсаларни эса ҳали қараб чиқиш лозим», — деб таъкидлади президент.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи