Россиянинг «Газпром» давлат компанияси олтита Туркия компанияси учун газга қўйилган 10,25 фоизлик чегирмани бекор қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru». Уларнинг ҳиссасига 10 миллиард кубгача бўлган газ тўғри келар эди.
«Газпром» вакиллари Туркиянинг Anadolu агентлигига маълум қилишича, чегирма Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар изига тушгачгина, қайта тикланиши мумкин.
Нашр эслатишича, аввалроқ Туркия Россия билан юзага келган низолар туфайли Исроилдан газ сотиб олишни қайта бошламоқчилиги хабар берилган эди.
Изоҳ (0)