Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев «Нур Отан» партиясининг навбатдан ташқари ХVII съездида маҳаллий бизнесни маблағ ва имкониятларини биринчи галда мамлакат ривожи учун сарфлашга чақирди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
«Бойлик, бахт, турмуш — буларнинг барчаси Ватанда. Миллиардер бўлган тақдирда ҳам хориждан омадини истаганлар муваффақиятга эришганини ҳали кўрганимча йўқ. Ҳамма арзигўлик нарсалар юртингизда, фарзандларингиз ёнида», — дея таъкидлаган давлат раҳбари.
Президент чет элдаги мол-мулкни легаллаштиришга ҳам даъват этди.
«Маблағингизни олиб келинг, уларнинг ҳисобига хусусийлаштиришда иштирок этинг ва пул топишда давом этинг», — дея даъват этган Назарбоев.
Изоҳ (0)