Бирлашган Араб Амирликларида нефть нархи тушишига параллел равишда, олти ойдан буён бензин қиймати ҳам пасаймоқда, деб ёзади «ТАСС».
Январь охирида нархлар навбатдаги марта ўзгаргач, Амирликлардаги ёқилғи шохобчаларида бензин ичимлик сувидан ҳам арзонлашиб кетди.
БАА энергетика вазирлигида маълум қилишича, Special категориясидаги асосий ёқилғи (95-бензин)нинг бир литри энди ярим йил аввалгидай 50 цент эмас, 40 центга тушади.
Шу билан бирга, Амирликларда озиқ-овқат нархлари тескари динамикани намойиш этмоқда. Масалан, бир литр газли ичимлик бензиндан икки марта қимматроқ туради, минерал ичимлик суви эса беш—саккиз марта қимматга тушади.
Бундай вазият БАА ҳукуматини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари учун белгиланган нархларни жорий қилишга мажбурламоқда.
Изоҳ (0)