Хитойда 20 дан зиёд чақалоқни сотишда айбланган кимса қатл этилди. Бу ҳақда China News Service хабар бермоқда.
Тань Юнчжи шериклари билан болаларни ўғирлаш ва сотиш бўйича бизнесни йўлга қўйганди. Чақалоқлар мамлакат жануби-ғарбидаги Юньнань вилоятида ўғирланган ва марказий Хитойдаги Хэнань вилоятида сотилган. 2008—2013 йиллар давомида Тань бошчилигидаги жиноий гуруҳ 22 нафар чақалоқни пуллашга улгурган.
Юнчжи олий жазога ҳукм этилди ва мол-мулки мусодара этилди. Унинг шерикларига турли муддатлардан иборат қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)